18:55 / 28.06.2018
11912

Бразилиялик мухлислар Кроосни калака қилмоқда

Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Тони Кроос ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Жанубий Кореяга (0:2) қарши ўйиндан сўнг, бразилиялик мухлислар томонидан оммавий тарзда калака қилинди.

2017 йил 1 январь куни Кроос твиттерда янги йил табригини жойлаштириб, «Омадли 201:7 билан!!» деб ёзган эди. Бунда, 1 ва 7 рақамлари ўрнига Бразилия ва Германия байроқлари жойлаштирилган бўлиб, бразилияликларнинг ЖЧ-2014 яримфиналидаги немислардан учраган шармандали мағлубиятига ишора бор эди.

Германия терма жамоаси Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида ютқазиб, жаҳон чемпионатини тарк этгач, бразилиялик мухлислардан бири ўша твитга жавобан, «Омадли 2:018 билан!!» деб ёзди ва дастлабки иккита рақам ўрнига Жанубий Корея билан Германия байроғини жойлаштирди.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top