02:04 / 18.06.2018
21682

ЖЧ-2018. Россия – Миср ўйинига ҳакамлар тайинланди

Фото: ТАСС

Жаҳон чемпионати 1-турнинг сўнгги 2та ҳамда 2-турнинг 1та ўйини учун ҳакамлар тайинланди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди. 

Колумбия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйинни словениялик Дамир Скомина бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда Юре Прапротник ва Роберт Вукан ёрдам берса, жазоирлик Меҳди Обид Шариф захира ҳаками этиб тайинланган. 

Бахрайнлик Шукралла Наваф Польша ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасидаги 1-турнинг сўнгги ўйинини бошқаради. Унга қанотларда Абдулла Тулефат Ёсир ҳамда Ал Марри Толиб ёрдамлашади. Захирадаги ҳакам сифатида Абдулраҳмон Ал Жассим тайинланган. 

Россия ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги 2-турдан ўрин олган илк ўйинни парагвайлик Энрике Касерес бошқаради. Унга Эдуардо Кардоза ҳамда Хуан Зоррилла ёрдам беради. Жунайт Чақир захирадаги ҳакам сифатида тайинланган. 

Ушбу учрашувлар 19 июнь куни ўтказилади. 

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top