00:37 / 18.06.2018
16993

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Германия устидан ғалаба сирини ошкор этди

Фото: El Tabloide

Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтган, Мексика терма жамоасининг немис футболчилари устидан минимал ғалабаси билан якунланган ЖЧ-2018 «F» гуруҳи учрашувидан сўнг, Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Осорио ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Германия устидан қозонилган ғалаба сабабини айтиб ўтди.

«Мексика терма жамоасининг Германия терма жамоаси устидан гуруҳ босқичи учрашувида ғалаба қозонганига сабаб — улар жаҳоннинг амалдаги чемпионига қарши ўйнашдан қўрқишмади», — деди журналистларга Мексика бош мураббийи Хуан Карлос Осорио.

«Лужники» стадионида бўлиб ўтган учрашувда ягона голни ўйиннинг 35-дақиқасида Ирвинг Лосано урди.

Мексика терма жамоаси кейинги учрашувни 23 июнь куни «Ростов арена»да Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказади.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top