Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия тарихи музейидан KUN.UZ фоторепортажи

Германиянинг Deutsche Welle телерадиокомпанияси ташаббуси билан Бонн шаҳрида Глобал медиа форум (Global Media Forum) ташкил этилди. Унда KUN.UZ мухбири ҳам қатнашиб, анжуман доирасида Германия тарихи музейида ҳам бўлди.
ГФРнинг собиқ пойтахти Бонн шаҳрининг қоқ марказида жойлашган музей мамлакатнинг 1945-йилдан кейинги тарихига бағишланган. Унда фашизм даҳшатлари, ўтган асрнинг 40-йиллари ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабадан кейин мамлакатнинг иккига бўлиниши билан боғлиқ номақбул сиёсат асоратлари ва Германиянинг бирлашиши ҳақида ҳикоя қилувчи кўплаб тарихий ашёлар, экспонатлар билан танишиш мумкин.
Музейда сақланаётган буюмлар билан танишар экансиз, бевосита ўша машъум уруш давридан кейинги ҳаёт қандай бўлгани ҳақида тасавввур пайдо бўла бошлайди. Қолаверса, мамлакат бирлашувига оид экспонатларда тарихий кураш самараси акс эттирилган. Қуйида мазкур ташриф чоғида олинган фотосуратлар билан танишиш имконига эгасиз.
Толиб Раҳматов,
Kun.uz журналисти
Мавзуга оид

17:54 / 26.07.2025
Немис сиёсатчиси сайлов бюллетенидаги свастика туфайли истеъфога чиқди

13:58 / 26.07.2025
Германияда бир йил ичида депортациялар сони сезиларли даражада ошди

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

14:25 / 25.07.2025