21:53 / 17.06.2018
49431

Жаҳон чемпионатида илк сенсация рўй берди

2018 йилги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида сенсация кузатилди. Турнир фаворитларидан бири, амалдаги чемпионлар бўлмиш Германия терма жамоаси КОНКАКАФ вакили Мексикага ютқазиб қўйди.

Москвадаги «Лужники» стадионида кечган учрашув тақдирини биринчи бўлим вақтида мексикаликларнинг қарши ҳужумида Лосано томонидан урилган гол ҳал қилди - 1:0.

F гуруҳидаги иккинчи учрашув Швеция ва Жанубий Корея ўртасида 18 июнь куни бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018
F гуруҳи
Германия – Мексика 0:1
(0:1)
Гол: 0:1 – 35 Лосано.
Германия – Нойер, Боатенг, Платтенхардт (Гомес, 79), Киммих, Ҳуммельс, Хедира (Ройс, 60), Кроос, Ўзил, Дракслер, Вернер (Брандт, 86), Мюллер.
Мексика –  Очоа, Морено, Айяла, Сальседо, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (Альварес, 58), Гуардадо (Маркес, 74), Лосано (Хименес, 66), Эрнандес.
Огоҳлантиришлар: Морено (40), Мюллер (83), Ҳуммельс (84).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top