Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 59 кишига етди

Фото: Khalil Hamra/AP
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, Ғазо секторида Исроил армияси билан тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 59 кишига етди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Идорадан қўшимча қилишларича, ҳалок бўлганлар орасида 8 ойлик қизалоқ ҳам бор, у газдан заҳарлангани туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Аввалроқ, 14 май кунги тўқнашувлар оқибатида 52 фаластинлик ҳалок бўлгани ва тахминан 2,4 минг киши жароҳат олгани хабар берилганди.
Ғазо секторида оммавий норозилик намойишлари март охиридан бери давом этиб келмоқда ва 14 май куни АҚШнинг Ал-Қудсда элчихонаси очилиши сабабли янги куч билан авж олиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Исроил ва Туркиядаги элчихоналарининг қўриқлаш хизматини кучайтириши хабар берилганди.
Мавзуга оид

11:35 / 07.06.2025
Ҳали Фаластинда ҳам имкон бор. Осиё саралашидаги интригалар

15:21 / 06.06.2025
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025