Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона қўмитаси раҳбариятида янги тайинлов юз берди

Фото: UzReport
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги қарорига мувофиқ Анвар Дамирович Асамов Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари этиб тайинланди. Полковник Асамовнинг лавозимга тайинлангани ҳақидаги маълумотни қўмита расмий вакили Kun.uz'га тасдиқлади.
Маълум қилинишича, Анвар Асамов қўмита тизимида Кадрлар бош бошқармаси, Контрабандага қарши курашиш бошқармаси, Махсус қисм, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази ва Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ва жанговар тайёргарлик бўлими фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойида қўмита раҳбарияти таркибида жиддий ўзгаришлар юз берган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Бахтиёр Раимов лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025