Тошкент шаҳар ҳокими бошқа ишга ўтказилди

Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Айни дамга келиб Тошкент шаҳрига ким янги ҳоким этиб тайинланиши ҳақида хабарлар ҳозирча йўқ.
Раҳмонбек Усмонов 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. Бундан аввал Яккасарой тумани ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари сифатида ишлаган. «Меҳнат шуҳрати» ордени давлат мукофоти билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, Усмонов 2012 йилда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасига тайинланган.
Мавзуга оид

11:06
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

19:49 / 03.07.2025
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

19:43 / 03.07.2025