Скрипалнинг қариндошига нега виза берилмагани айтилди

Фото: Reuters
«Би-би-си» рус хизмати Буюк Британия ҳукуматининг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль қариндоши Виктория Скрипалга виза тақдим этишда нега рад жавоби берилгани бўйича билдиришномасидан бир парча эълон қилди.
Хусусан, кўрсатилишича, консул Викториянинг ташрифи мақсади бўйича иккиланишга борган.
«А). Сиз Буюк Британияда аввал ҳам Сергей ва Юлия Скрипалнинг олдига борганингиз ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. В). Айни дамда Сергей Скрипаль меҳмонларни қабул қила олмайди. С). Юлия Скрипаль сизнинг келишингизни хоҳлаётгани бўйича ишонч йўқ», - дейилади консуллик бўлими мактуби матнида.
Шунингдек ҳужжатда таъкидланишича, Виктория Скрипаль йўл харажатлари ва Буюк Британияда узоқ вақт қолишга маблағлари бор эканини кўрсатмаган. У анкетадаги тегишли жойга айни дамда ҳеч қаерда ишламаётгани, пуллар, бошқа даромадлар ёки ҳомийлар бўйича саволга эса рад жавобини берган.
Мавзуга оид

08:10 / 19.04.2025
Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

23:47 / 18.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

16:56 / 15.04.2025