Amazon Alphabet’дан ўтиб кетди

Фото: AFP
Amazon қиймати илк марта Alphabet ҳолдинги нархидан ошиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Нью-Йорк вақти билан соат 12:40 (Тошкент вақти билан 21:40)да Amazon бизнеси қиймати 762,7 млрд долларга етди. Шу билан бирга, Alphabet қиймати 762,3 млрд долларни ташкил қилди. Жефф Безос компанияси қийматининг ўсиши Amazon сармоядорлар учун анча қизиқарли бўлиб бораётганидан дарак беради, дея таъкидлайди нашр.
2018 йилнинг февралида Amazon бозордаги қиймат бўйича илк марта Microsoft’дан ўтиб кетди ҳамда дунёдаги энг қиммат компаниялар учлигидан жой олди. Ўша пайтда компания қиймати фақат Apple ҳамда Alphabet’дан паст эди.
Мавзуга оид

18:36 / 10.04.2025
Amazonʼнинг сунъий йўлдошлари ортилган ракета парвози ноқулай об-ҳаво сабаб бекор қилинди

23:40 / 02.04.2025
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди

16:58 / 26.03.2025
Amazon 2024 йилда 15 миллиондан ортиқ контрафакт маҳсулотларни мусодара қилди

18:40 / 05.02.2025