Ўзбекистонда миллий лоукостер ташкил этилади. Москвага учиш 100 долларга тушиши мумкин
Миллий авиакомпания (МАК) ўз лоукостери фаолиятини йўлга қўяди. KUN.UZ мухбири 28 февраль куни Халқаро Пресс-клубда Туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбирда МАК раисининг биринчи ўринбосари Умид Ҳусановнинг сўзларига асосланиб шу ҳақида хабар берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, лоукостер «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг шўъба корхонаси бўлади. Ҳусановнинг айтишича, ҳозирда миллий авиаташувчи жаҳоннинг илғор тажрибаларини ўрганмоқда, жумладан Россия Федерациясининг «Аэрофлот» ва унинг бюджет авиакомпанияси ҳисобланган «Победа» тажрибасини.
МАК вакилининг сўзларига кўра, бюджет авиакомпания фаолияти сайёҳлар оқимига йўналтирилади ва унинг асосий йўналишлари - Туркия, Россия Федерацияси ва Миср араб республикаси бўлиши кутилмоқда.

Gazeta.uz'нинг ёзишича, эксперт авиарейслар чипталари нархлари қатор омилларга боғлиқ эканини алоҳида қайд этиб ўтди. У Тошкент-Москва рейси чиптаси қиймати 100 доллар атрофида бўлиши мумкинлигини тахмин қилди (бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Тошкент—Москва» йўналишидаги рейсларига чипта нархи 300—350 доллардан бошланади).
Бундан ташқари, Умид Ҳусанов яқинлашиб келаётган «Наврўз» байрами муносабати билан бериладиган 5 кунлик дам олиш кунлари, яъни Golden Week'да авиарейслар чипталари нархига турига қараб 5 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар эълон қилинишини маълум қилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ўзбекистонликларни «Олтин ҳафталик» саёҳатларини олдиндан режалаштиришни ва бунга эртароқ ҳаракат бошлашни тавсия қилди.
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

13:27 / 06.06.2025
2 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда чет элга сафар қилди

12:05 / 02.06.2025
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади

13:44 / 30.05.2025