Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сунъий онгни ривожлантиришдаги етакчиликни Хитойга бой бермайди – Билл Гейтс

Фото: AP Photo/Ted S. Warren
АҚШ сунъий онг технологияларини ўзлаштириш ва ривожлантиришда жаҳондаги етакчиликни Хитойга бой бермайди. Бунга ишончи комиллигини Microsoft асосчиси Билл Гейтс CNN телекомпанияси эфирида айтиб ўтди.
Гейтс “Хитой АҚШни технологиялар пойгасида юта оладими?” деган саволга “Йўқ, АҚШнинг Microsoft, Google, Facebook ва бошқа компаниялари етакчилик қилмоқда. АҚШдаги илмий ходимлар қолган давлатлардагидан кучлироқ. Хитойликлар очиқ характерга эга бу технологик инқилобда иштирок этмоқдалар”, деб айтган Гейтс.
Гейтс очиқ-ойдинлик омилини сунъий онг соҳасидаги янги илмий тадқиқотлар дарҳол чоп этилиб, ҳаммага маълум бўлиши билан тушунтирди.
“Сунъий онг технологиялари саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишга имкон беради ва ҳарбий-саноат тармоғида асқатади. Тарихан АҚШда қуролли кучлар бошқа исталган давлатга қараганда, катта даражада илғор технологиялар билан боғланган. Бу борада хитойликлар биз билан тенгма-тенг бормоқда, бироқ улар биздан – АҚШдан ўтиб кетмайдилар, деб умид қиламан”, деб ишоч билдирган Гейтс.
Сунъий онг деганда нафақат инсон томондан яратилган дастур бўйича ишлайдиган, балки ўзи ўрганиб, дастурчи томондан қўйилмаган ҳаракатларни амалга ошира оладиган мураккаб дастурий тизимлар кўзда тутилади.
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

21:38 / 30.07.2025
Гигантга айланиб улгурган Хитой: Ўзбекистон ундан нималарни ўрганса бўлади?

14:57 / 30.07.2025
Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

08:12 / 30.07.2025