Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хьюстонда ёмон об-ҳаво сабабли мингдан кўпроқ авиарейс бекор қилинди

Фото: Airbus
АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги (Техас штати) иккита аэропортда ёмон об-ҳаво сабабли бекор қилинган авиарейслар сони мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда аэропортлар сайтида маълум қилинган.
Авиарейслар шаҳарнинг иккита бош аэропорти – Жорж Буш номидаги Хьюстон Интерконтинентал ва Уильям П.Хобби номидаги аэропортларда бекор қилинди ёки ушланди.
Сайтда келтирилган маълумотларга кўра, Хьюстон Интерконтиненталнинг ўзида 787 та рейс бекор қилинган. Уильям П. Хобби номидаги аэропортда 223 та рейс қолдирилган.
Аввалроқ ОАВда АҚШнинг жанубий штатлари – Техас, Луизиана, Миссисипи, Алабама, Теннесси, Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролина, Кентукки ва Пенсильванияга “Инга” бўрони ёпирилгани маълум қилинган.
Айни вақтда дўл, қор ва ёмғир билан кечаётган бўрон шарқ томон йўналмоқда. Алабама губернатори Кэй Айви об-ҳаво ёмонлашиши сабабли фавқулодда вазият тартиби эълон қилган.
Мавзуга оид

11:44 / 07.07.2025
Россия аэропортларида 400 га яқин рейс бекор қилинди ёки кечиктирилди

11:06 / 05.07.2025
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

09:16 / 24.06.2025
Мўғулистон авиакомпанияси Тошкентга тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўяди

08:48 / 12.06.2025