Энди ҳайдовчилардан тиббий маълумотнома талаб этилмайди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон ҳукумати транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида ҳайдовчиликка яроқлилик тиббий маълумотномасини тақдим қилиш талабини бекор қилди.
Транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тиббий маълумотномаси транспорт воситаси эгаси ёки у томондан ваколатли шахс учун транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида бошқа керак бўлмайди.
Маълумотнома Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 20 декабрдаги қарорига кўра, талаб этилувчи ҳужжатлар рўйхатидан чиқарилган. Қарорда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда талаб этилувчи ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхатини қисқартириш кўзда тутилган.
Маълумотноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари хориждаги фаолият учун зарур бўлган ёки хорижда берилган ҳужжатлар учунгина талаб этилади.
Мавзуга оид

10:28 / 26.02.2025
Болаларни боғчага қабул қилишда қандай тиббий маълумотномалар талаб қилинади?

11:26 / 12.02.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган тиббий маълумотнома қандай олинади?

14:03 / 13.01.2025
Импорт автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш вақти 20 дақиқадан 15 дақиқагача қисқартирилади — UzTest

10:00 / 17.07.2024