Яна 8 овоз керак, депутатлар Тереза Мэйни четлатишмоқчи

Фото: Reuters
Буюк Британия парламенти депутатлари бош вазир Тереза Мэйга ишончсизлик бўйича баёнотни имзолашмоқчи. Daily Mail хабарига кўра бу брексит бўйича музокаралар билан боғлиқ.
The Sunday Times хабарига кўра, консерваторлардан бўлган 40 депутат унинг истеъфоси тарафдори, бош вазирни лавозимдан четлатиш жараёнини бошлаш учун яна 8 овоз керак бўлади.
Бундан аввалроқ Британия ҳукумати қироллик Европа иттифоқидан ажралиб чиқиши жараёни 2019 йилнинг 29 мартида бошланиши ҳақида маълум қилганди.
Октябрь ойида Тереза Мэй ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер брексит бўйича келишувларни зудлик билан «фаоллаштириш» масаласини муҳокама қилишганди.
Мавзуга оид

00:21 / 07.06.2025
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди

20:14 / 06.06.2025
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади

22:15 / 03.06.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинага беришни талаб қилди

18:41 / 02.06.2025