Видео: Германиядаги шаҳарга тўнғизлар ҳужум қилди
Германиянинг Хайде шаҳрига 2 та тўнғиз ҳужум қилиши оқибатида 4 киши жабрланди, деб ёзмоқда Rheinische Post.
Шундай ҳужумлардан бири видеотасвирга ҳам тушиб қолди. Кузатув камераларида олинган тасвирларда ёввойи ҳайвоннинг оптика дўконига киргани ва ходимлар яширинишга уринган вақтда хонама хона санғиганини кўриш мумкин.
Кейинроқ, қобонлардан бири маҳаллий банклардан бирига кирган. Полиция ҳайвонни йўқ қилиш учун овчига мурожаат қилди. Икки тўнғиз қочиб кетишга муваффақ бўлган, шу боисдан маҳаллий ҳокимият уйларни тарк этмасликни тавсия қилган. У бир неча соатдан кейин шаҳар чегараларини тарк этган.
NDR радиостанциясига кўра, қобон жабрланганлардан бирининг бармоғини тишлаб олган.
RP нашрининг ёзишича, бундан аввал бу каби ҳолатлар кузатилмаган. "Мен қачонлардир шаҳарликлар шундай хавфга дуч келади, деб ўйламаганман", — деган шаҳар мэри Ульф Штехер.

Мавзуга оид

21:49 / 08.06.2025
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди

18:20 / 08.06.2025
Германия Россия билан уруш учун бункерларни оммавий тайёрлашни бошлайди

17:49 / 08.06.2025
Германияда 14 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди

09:03 / 07.06.2025