Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти мамлакатдаги биринчи гольф-клубни очди (фото)

Фото: turkmenportal.com
Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида мамлакатдаги биринчи гольф клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
70 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган янги комплекс пойтахтнинг жанубий-ғарбий қисмида, «Юлдуз» меҳмонхонасининг ёнида жойлашган.
Туркманистондаги биринчи гольф клуби тантанали очилишидан сўнг мамлакатдаги илк кўргазмали мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақа иштирокчилари орасида афсонавий гольфчи, гольф-майдончалари дизайнери ва яхши ният элчиси Жек Никлаус ҳам бор эди. Айнан унинг компанияси - «Nicklaus design» - Ашхободда биринчи гольф-майдонини яратиш учун лойиҳа-консалтинг ишларини олиб борди. Ушбу мусобақада Жек Никлаусанинг шериги 1978 ва 1985 йилда АҚШ очиқ турнирларида икки маротаба ғолиб чиққан Энди Норт бўлди.

Гольфчиларнинг иккинчи жуфтлигига эса PGA чемпионати ва Британия очиқ мусобақаси ғолиби Ник Прайс, шунингдек, АҚШ очиқ чемпионати ва PGA ғолиби Ларри Нельсон кирди.



Мавзуга оид

21:20 / 25.07.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди

08:57 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон дори воситалари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этади

07:18 / 08.07.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон қўшма таълим дастурларини ташкил этади

15:02 / 30.06.2025