Қирғизистондаги сайловда давомат паст

15 октябрь куни Қирғизистонда ўтказилаётган президентлик сайловида маҳаллий вақт билан соат 17:00 ҳолатида, рўйхатга олинган 3 миллион 25 минг 902 сайловчидан 1 миллион 213 минг 803 нафари иштирок этган. Бу эса сайловда давомат 40,12 фоизлигини кўрсатади.
Мамлакат Бош вазири биринчи ўринбосари Тўлқинбек Абдиғулов берган маълумотга кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:00да сайловда қатнашган фуқаролар умумий сайловчиларнинг 35,8 фоизга тенг эди. Бир соат давомида уларнинг сони 5 фоизга ўсган.
Айни пайтгача Ўш (52,8 фоиз), Талос (45,75 фоиз) ва Бишкекда (45,05 фоиз) ишлаб турган сайлов участкаларида фаоллик кузатилмоқда.
Бу вақтда, Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси атрофида ҳозирча нима мақсадда йиғилгани аниқланмаган қирғизлар юртдошларидан намойишга қўшилишини сўрамоқда. Россия ТИВ Ахборот хизмати мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.

Мавзуга оид

21:12 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди

17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди

15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

22:17 / 03.06.2025