Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбарияти тизимида ўзгариш юз берди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасига – кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалаларига жавоб берадиган раис ўринбосари лавозими қўшилади ҳамда у бир пайтнинг ўзида "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори ҳисобланади. Шунингдек, қўмита таркибида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади.
Қарор билан "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасининг ташкилий тузилмаси ҳамда корхонанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари намунавий тузилмалари ҳам тасдиқланди.
Мавзуга оид

12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади

11:20 / 27.03.2025
Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

15:26 / 01.02.2025