ЖАРда театрда томошабинлар ўққа тутилди

Фото : Владимир Стогниенко
Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳридаги театрда бир эркак саҳнадан томошабинларни ўққа тутган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 7 киши ярадор бўлган.
Воқеа 27 август эрталаб Hillbrow Theatre театрида мусиқий гуруҳ концерти ўтаётган вақтда содир бўлган.
“Гумонланувчи саҳнага сакраб чиқиб, микрофонни қўлига олиб, унга телефони қайтарилмагунча концерт давом этмаслигини айтган. Томошабинлар вазиятга аралашишга ҳаракат қилишганда, у тартибсиз ўқ уза бошлаган ва 8 кишига теккан”, деб маълум қилган полиция вакили, полковник Лунгело Дламини.
Сўнгра жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган. Айни вақтда у қидирилмоқда.
Мавзуга оид

21:12 / 10.04.2025
ЖАРда пингвин сабаб вертолёт фалокатга учради

19:45 / 18.03.2025
Парижда полиция мигрантлар эгаллаб олган театр биносида операция ўтказди

13:43 / 15.03.2025
ЖАР элчиси АҚШда персона нон грата деб эълон қилинди

22:32 / 06.02.2025