Япония КХДР ракеталари ҳужумини бартараф этувчи мудофаа тизимини ишга туширди

Фото: NHK
Шимолий Кореянинг Тинч океани ҳудудидаги Гуам оролига зарба бериш таҳдидидан сўнг Япония КХДР ракеталари ҳужумини бартараф этувчи мудофаа тизимини ишга туширди. Таъкидлаш жоизки, Гуам оролида Американинг Андерсен ва Апра-Харбор ҳарбий базалари жойлашган. NHK шу мавзуга тўхталиб ўтди.
Пхеньян баёнотига кўра, КХДР ўз таҳдидини амалга оширган тақдирда баллистик ракеталар Япониянинг Симанэ, Хиросима ва Коти провинциялари устидан учиб ўтиб, Гуам яқинига бориб тушади.
"Шанба куни уч префектура, шунингдек уларнинг ёнида жойлашган Эхиме префектурасига PAC-3 АҚШ ракета мудофаа мажмуи ишга туширилиши учун масъул Япония ҳаво мудофааси бўлими етиб келган", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Япония мудофаасининг денгиз кучлари Япон денгизига такомиллаштирилган Aegis радиолокацион тизими билан таъминланган кемаси жўнатган. У баллистик ракеталарни назорат қилишга йўналтирилган.

Мавзуга оид

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

20:41 / 08.06.2025
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди

14:21 / 07.06.2025
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05 / 07.06.2025