Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Браво сенга, Браво! Чили финалда!

Конфедерациялар кубогининг ярим финал ўйинида Чили ҳамда Португалия терма жамоалари тўқнаш келди. "Казань-Арена" стадионида кечган ўйин Чилининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида чилилик футболчиларнинг қўли баланд келди. Клаудио Браво кетма-кет 3та пенальтини қайтариб, жамоасини финалга олиб чиқди.
Чили 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:00да финалда Германия – Мексика жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Португалия ҳам 3-ўрин учун курашни шу куни, соат 17:00 да ўтказади.
Португалия – Чили 0:0
Португалия – Руй Патрисиу, Соареш, Алвеш, Фонте, Элизеу, Бернарду Силва (Куарежма, 83), Адриен Силва (Моутинью, 102), Вильям Карвалью, Андре Гомеш (Желсон Мартинш, 116), Роналду, Андре Силва (Нани, 76).
Чили – Браво, Медель, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес (Сильва, 112), Варгас (Родригес, 86), Диас, Санчес, Арангис, Исла (Фуэнсалида, 120).
Пенальтилар серияси: 0:1, 0:2, 0:3.
Огоҳлантиришлар: Хара (23), Вильям Карвалью (31), Андре Силва (43), Эрнандес (51), Фонте (96), Алвеш (111), Соареш (114).
Мавзуга оид

09:16 / 26.06.2025
Португалия фуқаролик олиш қоидаларини қатъийлаштиряпти

21:36 / 23.06.2025
Чилида дунёдаги энг катта телескоп биринчи синов тасвирларини узатди

00:22 / 18.06.2025
Испания ва Португалияда апрел ойида юз берган блэкаут сабаблари аниқланди

11:11 / 09.06.2025