Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конфедерациялар кубоги: Чили Камерун устидан ғалабага эришди

Россияда бўлиб ўтаётган Конфедерациялар кубогининг В гуруҳидаги 1-учрашувда Москвадаги "Открытие Арена" стадионида Чили ва Камерун ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чилиликлар фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди.
Дастлабки гол 81-дақиқадагина киритилди: Чили ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ён қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага бехато йўллади. Қўшиб берилган вақтнинг 2-дақиқасида эса Эдуардо Варгас Чилининг устунлигини 2 тўп фарқига келтирди.
Эътиборлиси, Варгаснинг голи видеотакрордан кейингина ҳисобга олинди. Гол киритилган вазиятда ён қанотдаги ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд қилган. Учрашувнинг бош ҳаками словениялик Дамир Скомина видеоҳакамларга мурожаат қилган ва улар гол қоидага мувофиқ киритилганини қайд қилишган.
В гуруҳининг яна бир учрашувида Германия Австралия билан беллашади. Учрашув Сочидаги "Фишт" стадионида 19 июнда бўлиб ўтади.
Конфедерациялар кубоги. B гуруҳи. 1-тур
Камерун – Чили – 0 : 2
Голлар: 0:1, Видаль (81); 0:2, Варгас (90+1).
Камерун – Ондоа, Нгаде-Нгаджуи, Фэ, Мабука, Тейку, Сутчин-Джум, Замбо (Манджек, 89), Бассогог, Муканджо, Абубакар, Сиани (Нгамале, 86).
Чили – Эррера, Исла, Босежур, Хара, Диас, Медель, Видаль, Арангис (Сильва, 71), Варгас, Фуэнсалида (Валенсия, 64), Пуч (Санчес, 58).
Огоҳлантириш: Хара (66).
Мавзуга оид

16:18 / 14.07.2025
Камеруннинг 92 ёшли президенти яна бир муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди

21:36 / 23.06.2025
Чилида дунёдаги энг катта телескоп биринчи синов тасвирларини узатди

20:13 / 02.05.2025
Аргентина соҳилларида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди

14:14 / 26.02.2025