Саудия Арабистони ва БАА Қатарни шакарсиз қолдирди

Фото: @shalome05 / AP
Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Қатар билан дипломатик алоқаларни узишгандан кейин бу давлатга қанд лавлагидан олинадиган шакар экспортини тўхтатдилар. Бу ҳақда 5 июнь куни Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Қатар шакарни асосан Саудия Арабистони ва БААдан олади. Ушбу давлатлар Қатарга йилига 100 минг тоннага яқин шакар етказиб беришади.
Аввалроқ ахборот агентлиги Қоҳира Доҳа билан дипломатик алоқаларни узишини эълон қилгандан бир неча соат ўтиб Миср банклари Қатарнинг кредит ташкилотлари билан ҳамкорликни тўхтатганларини маълум қилганди. Бундан ташқари, Қатарнинг QE All Share фонд бозорининг индекси савдолар вақтида 8 фоиздан кўпроққа тушиб кетган.
5 июнда 6 та араб давлати (БАА, Миср, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Яман ва Ливия) ҳамда Мальдив ва Маврикий Қатарни террорчиликни қўллаб-қуватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилдилар.
Мавзуга оид

11:01 / 15.04.2025
БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда

21:18 / 14.04.2025
Саудия Арабистони Суриянинг Жаҳон банки олдидаги қарзини тўлаб бермоқчи

10:00 / 14.04.2025
АҚШ энергетика вазири нефт арзонлашишини ваъда қилди

07:48 / 01.04.2025