АҚШда самолёт двигатели қуш сабабли ёниб кетди
1 июнда United Airlines авиакомпаниясининг Чикагодан Майамига рейс амалга ошираётган самолёти двигатели унга қуш кириб қолгани сабабли аэропортга қайтиб келди, деб хабар берди New York Daily News ахборот агентлиги.
Бу ҳодиса самолёт парвоз қилиши билан юз берган. Учувчилар двигателдан бирини ўчириб қўйишларига тўғри келган ва самолёт О'Хара аэропортига муваффақиятли қўнган.
Йўловчилардан бири ёниб кетган двигателни тасвирга олиб, бу роликкни Twitter ижтимоий тармоғида жойлаштирган ва “Самолётингнинг двигатели ёнаётганда нима қилиш керак? Учувчига самолётни қўндиргани учун миннадорчилик билдириб, пиво ичиш керак”, дея видеога изоҳ қолдирган.
Бошқа йўловчи Fox 13 телеканалига самолёт салони тутунга тўлиб кетгани ва паст овозда тўхтамасдан тақиллаш товуши эшитилиб турганини сўзлаб берган. “Энг кўпроқ тутун ҳиди қўрқитди”, деб айтган яна бир гувоҳ.
United Airlines йўловчиларга етказилган ноқулайликлар учун товон пули тўлашга ваъда берган.
Мавзуга оид

09:05 / 04.07.2025
Озарбойжон – Россия: совуқлик фонида Embraer 190 ҳалокатига оид шов-шувли тафсилот пайдо бўлди

14:20 / 20.06.2025
Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт учиш аэропортига фавқулодда қайтиб қўнди

13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

11:51 / 13.06.2025