Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Симуляция қилдингми? Икки ўйинга тушмайсан! АПЛда янги қоида

Фото: twitter.com/@Squawka
Англия футбол уюшмаси (FA) ўйинлардаги симуляциялар борасида янги қарор чиқарди.
Унга кўра, кейинги мавсумдан бошлаб собиқ ҳакам, собиқ мураббий ва собиқ футболчидан тузилган махсус комиссия АПЛ ўйинларида ишлатилган симуляцияларни кўриб чиқади. Улар ўйиннинг муҳим паллаларида (пенальти ва ўйинчининг майдондан четлатилиши) ишлатилган симуляцияларни ўрганади.
Хулосаларга кўра, ўйиндан кейин футболчиларга дисквалификация қўлланади, комиссия футболчини симуляция ишлатган деб топса, у 2 ўйинга дисквалификация қилинади. Шунингдек, рақиб симуляцияси туфайли ўйиндан четлатилган футболчилар олган карточкалари борасида арз қилишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид

23:47 / 11.07.2025
«Эрталаб соат 6 да кимдир келишини кутмагандим». Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинганига изоҳ берди

14:49 / 23.11.2023
Ўзбекистон ўсмирлари Англияни ЖЧдан чиқариб юборди. Навбатда Франция

14:47 / 03.11.2023
Расман: Ўзбекистон U20 жамоаси аъзоси ОФК томонидан 4 йилга дисквалификация қилинди

16:39 / 18.01.2021