Тошкент давлат техника университетига янги ректор тайинланди

Садритдин Махаматдинович Туробжонов Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот университет расмий сайтида берилган.
У бу лавозимда ТДТУни 2016 йилдан бери бошқариб келган Ризаев Фарҳод Ҳамидуллаевични алмаштирди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, 52 ёшли техника фанлари доктори, профессор Садритдин Туробжонов аввал Тошкент кимё-технологиялари институти ректори сифатида ишлаган. 1996 йилдан 2003 йилга қадар айнан Тошкент Давлат техника университетининг ўқув ишлари буйича проректор лавозимида ҳам фаолият юритган.
Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

22:57 / 05.05.2025
Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига янги ректор тайинланди

12:48 / 04.10.2024
Антикоррупция агентлиги тадбиркор ректор устидан вазирликка тақдимнома киритди

21:01 / 08.05.2024