Моуриньо Де Хеа ёзда жамоани тарк этиши мумкинлигини айтди

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу гапни манкунианлар бош мураббийи Жозе Моуриньо айтган.
The Mirror нашри берган хабарга кўра, Моуриньо жамоада ҳеч бир футболчини мажбурлаб ушлаб қола олмаслигини, шу жумладан Де Хеа ҳам кетишни истаса, жамоани тарк этиши мумкинлигини таъкидлаган.
Ҳозирда «Реал» Де Хеани жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони ўрнида кўрмоқда. Шунингдек, мадридликлар нишонида «Челси» дарвозабони Тибо Куртуа ва «Милан» голкипери Жанлуижи Доннарума турибди.
«Манчестер Юнайтед» Де Хеа бўйича таклифларни эшитишга тайёр. Бироқ бунинг учун «Реал» таклиф қиладиган сумма 60 миллион евродан кам бўлмаслиги керак.
Мавзуга оид

11:41 / 18.04.2025
Ремонтада «Олд Траффорд»да бўлди. «МЮ» 7 дақиқада учта гол уриб яримфиналга чиқди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

12:35 / 17.02.2025
Шомуродов асосий таркибга қайтмоқда, «МЮ» аутсайдерга айланмоқда. Кун ўйинлари

12:01 / 17.01.2025