Видео: “Тахтлар ўйини” йўналишидаги қамоқхона-кема

Меъморлар “Тахтлар ўйини” бош қаҳрамонларидан бири Тирион Ланнистер бўлган турмага ўхшаш кемадаги қамоқхонани лойиҳалаштиришди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, кемада уч мингдан ортиқ маҳбусни жойлаштириш мумкин. Лойиҳа яратувчиларининг таъкидлашича, икки қатордаги елканларга ўхшаш бўлган бу камералар солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун судланганларга мўлжалланган.
Архитекторлар ғоясига кўра, ҳар бир камера майдони тўққиз квадрат метрни ташкил этади. Шу билан бирга, қамоқхонани қуришда ишлатиладиган асосий материал қоғоз бўлади.
Дизайнерлар кемани Panama Papers Jail деб номлаш ниятидалар. Кема номи Panama Papers деб аталган можарога боғлиқ. Германиянинг Sueddeutsche Zeitung нашри Панаманинг Mossack Fonseca юридик фирмаси ҳужжатларини эълон қилди. Газетанинг ёзишича, маълумотлар жаҳон етакчилари ва уларга яқин бўлган шахсларнинг офшор схемаларига алоқадорлигидан далолат беради.
Шуниси қизиқки, меъморлар пўртанали об-ҳаво шароитида бир томони очиқ бўлган камералардаги шароит ҳақида тўхталиб ўтишмаган.
Мавзуга оид

17:01 / 19.04.2025
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди

12:22 / 17.04.2025
Трамп Россия кемаларини АҚШ портларида қабул қилишга тақиқни узайтирди

00:15 / 15.04.2025
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди

23:28 / 25.03.2025