Оғриқ қолдирувчи янги дори воситаси кашф қилинди
Олимлар оғриқни худди опиоидлардек босувчи, лекин улардек ўрганиш келтириб чиқармайдиган бирикмани аниқлашди. Улар ушбу кашфиёт ҳақида PNAS журналига маълумот беришди.
Rg1A моддаси Conus regius - конуссимон денгиз шиллиқуртининг заҳаридан олинган. Ушбу модда опиоидлардан фарқли ўлароқ, асаб импульсининг синапслар орқали узатилиши учун масъул никотин ацетилхолин рецепторларга таъсир кўрсатади. Шундай экан, у оғриқни босмайди, балки унинг пайдо бўлишига йўл қўймайди.
Ҳозирча мазкур восита фақат жониворларда синаб кўрилди. У 72 соатга оғриқдан халос этишга қодир экан. Эҳтимол, у йиғувчи таъсирга эгадир. Олимлар бунга доир клиник синовларни давом эттиришмоқчи.
Мавзуга оид

10:37 / 12.06.2025
Дунёдаги можаролар сони 1946 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди

18:47 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди

13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди

18:43 / 08.05.2025