Ислом Каримовга уюштирилган суиқасд ҳақидаги китоб нашрдан чиқди

25 январь куни Тошкентда ёзувчи Акбар Мирзонинг “Суиқасд” асари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Янги китоб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни арафасида тақдим қилинмоқда. Китоб воқеалари асосида 1999 йилнинг февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган воқеалар ётади. Ўшанда ваҳобий-террорчилар Ўзбекистон президенти, ҳукуматига ва ҳуқуқни сақлаш органларига қарши тажовуз қилишган эди. Шунингдек, жиноятчиларни фош қилишда иштирок этган ҳуқуқни сақлаш органларининг тезкор ва аниқ ҳаракатлари ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.
“Бу асар ёш ва истиқболли ёзувчи Акбар Мирзонинг олдин чоп этилган, Наманган ва Андижон воқеалари акс эттирилган, "Аёзи чўзилган баҳор" ва "Ажал билан юзма-юз" китобларининг давоми бўлиб, у мустақил Ўзбекистон босиб ўтган мураккаб йўлни тасвирлайди. Асарда Ўзбекистон Биринчи Президенти фаолияти ҳақида бадиий нақлда ҳикоя қилиб берилган”, деб китоб ҳақида ўз фикрларини билдирган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Темиров.
Мавзуга оид

17:39 / 22.03.2025
Мирзиёев биринчи президент мақбарасини зиёрат қилди

23:12 / 20.03.2025
Каримов Россияга ишонмас эди. Унда нега иттифоқчи бўлганди?

12:25 / 30.01.2025
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

13:34 / 07.10.2024