АҚШда 250 миллион долларлик вилла сотувга қўйилди

Америкалик ишбилармон Брюс Маковски Лос-Анжелес шаҳрида вилла қуриб, уни рекорд миқдордаги маблағ эвазига сотувга қўйди. 38 минг квадрат фут (3,5 минг квадрат метр) майдонга тенг ҳашаматли уй учун 250 миллион АҚШ доллари сўралмоқда, деб ёзмоқда Америка ОАВ. Forbes ва New York Post нашрлари бу виллани АҚШ тарихидаги энг қиммат кўчмас мулк деб атади.
Янги уй Лос-Анжелеснинг Бель-Эйр нуфузли туманида жойлашган бўлиб, иккита уй эгаларининг ётоқхонаси, меҳмонларга мўлжалланган 9та ётоқхона, очиқ ва ёпиқ кинотеатр, тўрт йўлакли боулинг-холлдан ташкил топган. Шунингдек, уй таркибига кирувчи 17 минг квадрат фут ер майдони ҳам бор. У ерда дам олиш зоналари, фитнес-марказ, барбекю ва 25 метрга тенг сунъий ҳовуз жойлашган. Тўрт қаватли ҳашаматли уйдан Лос-Анжелес ва Тинч океанининг ажойиб манзараларини кўриш мумкин.
Мавзуга оид

22:34 / 10.06.2025
Лос-Анжелесдаги тартибсизликлар: халқни қўзғатган миш-мишлар, Трампнинг ўжарлиги ва ҳозир нима бўлаётгани ҳақида

13:58 / 10.06.2025
Трамп норозилик намойишлари туфайли Лос-Анжелесга қўшинларни киритишга чақирди

08:00 / 10.06.2025
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

21:44 / 09.06.2025