Mars One қизил сайёрага кишиларни жўнатиш муддатини яна ортга сурди

Mars One хусусий фазо корпорацияси қизил сайёрага бориш муддатини тўртинчи бор қолдирди. У ўзининг барча рақобатчилардан олдин кишиларни Марсга жўнатмоқчи эди, деб хабар қилади The Verge компания блогига таяниб.
Эндиликда компания бу ишни 2031 йилда амалга оширишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа 2012 йилдан бери бир неча маротаба ортга сурилди. Аввалроқ, кишиларни сайёрага 2024, сўнгра эса 2025, кейинроқ 2027 йилда жўнатиш мақсад қилинганди.
Голландия корхонасининг маълум қилишича, режалар “сармоядорларга молия киритиш учун кўпроқ вақт бериш” мақсадида амалга оширилди.
Ўзгаришлар бўлажак экипаж машғулотларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Эндиликда улар 2018 йилдан аввал бошланмайди.
Аввалроқ, Mars One 200 минг киши ичидан 100 нафар инсонни танлаб олгани маълум қилинганди.
NASA ҳисоб-китобларига кўра, Марсга парвоз 100-200 миллиард долларга тушади.
Мавзуга оид

23:45 / 13.04.2025
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди

17:51 / 03.04.2025
NASA YR4 астероидининг Ой билан тўқнашиш хавфини юқори баҳолади

01:07 / 03.04.2025
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди

08:40 / 28.03.2025