Глобал исиш дунё океанида ўлик зоналарнинг кенгайишига олиб келмоқда

Фото: SDU
Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Бенгал кўрфазида олимлар ўлик зона — кислородга тўйинмаган улкан ҳажмдаги сувни топишди. Тадқиқот ҳақида Nature Geoscience журналида маълум қилинган.
Олимлар томонидан аниқланган ўлик зона майдони 60 минг квадрат километрни ташкил этади. Жойлашув чуқурлиги — 100-400 метргача. У ерларда кислород океан юзасига нисбатан тахминан ўн карра кам.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, глобал исиш дунё океанида ўлик зоналарнинг кенгайишига олиб келмоқда. Бенгал кўрфази қирғоқларида аҳолининг зич жойлашгани ҳисобга олинса, бу ўлик зоналарнинг кенгайиш суръатини тезлаштиради, чунки сувга қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ўғитлардан кўп азот келиб тушади.
Худди шундай ўлик зоналар бундан аввал Шимолий ва Жанубий Америка, Намибиянинг ғарбий қирғоқлари ҳамда Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоқларидаги Арабистон денгизида топилганди. Бу сувларда ҳаётий аҳамиятга эга бўлган элементлардан бири - азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар деярли йўқ.
Мавзуга оид

08:02 / 05.04.2025
Олимлар бонобо маймунларининг «тили»ни ўрганиб чиқишди

11:30 / 24.03.2025
Ўсмирларда интернетга қарамлик гиёҳванд моддаларга қарамлик билан тенглаштирилди

00:10 / 23.03.2025
Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди

10:30 / 22.03.2025