Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг маъюс оқ айиқ савдо марказидан океанариумга кўчирилди

Ижтимоий тармоқларда "дунёдаги энг маъюс оқ айиқ" сифатида танилган Пицца лақабли йиртқич Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги савдо марказидан (СМ) океанариумга кўчирилди. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.
YouTube'даги видеотасвирдан кейин машҳур бўлиб кетган айиқ вольердаги таъмирлаш ишлари туфайли вақтинчалик савдо марказини тарк этади. Янгиланиш ишларидан кейин Пицца СМга қайтади.
Манбага кўра, океанариумда Пицца узоқ вақт давомида биринчи марта очиқ осмон ва қуёшни кўришга муваффақ бўлар экан. СМда у "битон қафас"да яшаган, йиртқични одамлардан шиша тўсиқ ажратиб турган.
Пиццага "дунёдаги энг маъюс оқ айиқ", дея ном берилишига тармоқларда тарқалган суратда айиқнинг кучли апатия ва стрессда бўлганлиги кўриниб турган сурати сабаб бўлган.

Айиқнинг сақланиш шароитига биринчи бўлиб Animals Asia ташкилоти вакиллари эътибор қаратишди. Зооҳимоячилар Пиццанинг нисбатан қулай жойга кўчиб ўтишига эришиш йўлида ҳаракат қилишмоқда, уларнинг фикрича, савдо маркази жониворга мутлақо тўғри келмайди.
СМга жойлаштирилишининг сабаби эса - харидорларнинг у билан бирга селфи тушишга имконият яратиш. Савдо марказида ундан ташқари яна бўри, шимол тулкилари, белуха китлар ва морж болалари мавжуд.
Мавзуга оид

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025