ФИФА Жаҳон кубоги дизайнери 95 ёшида вафот этди

Архив сурат / НТВ
Футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлган терма жамоага топшириладиган ФИФАнинг Жаҳон кубоги дизайнини яратган италиялик ҳайкалтарош Сильвио Гаццанья 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри маълум қилди.
"У уйқусида тинчгина омонатини топширди. У кечаси ухлагани кетганди, эрталаб эса нафас олмаётган эди", деб айтди унинг ўғли Жорж.
Гаццанья Миланнинг фахрий фуқароси ҳисобланган. У спорт дунёсидаги кўплаб совринларнинг дизайни муаллифи ҳисобланади.
ФИФА Жаҳон кубоги 1974 йилдан бери топшириб келинади. Бу соврин Жюл Риме соврини ўрнига келган, Риме кубоги эса Бразилияга 3 марта жаҳон чемпиони бўлгандан кейин абадий эгалик қилишга топширилган.
Мавзуга оид

20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди

21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи

14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»

20:53 / 11.12.2024