ОАВ: Узоқ Шарқда оғир бомбардимончи самолётлар дивизияси ташкил этилмоқда

Фото: ТАСС
Узоқ Шарқда оғир бомбардимончи авиадивизияни ташкил этиш ишлари поёнига етмоқда. Унинг таркибида Ту-95МС ва Ту-22М3 самолётлари жанговар сафда туради, дея ёзмоқда «Известия» газетаси ҳарбий манбаларига таянган ҳолда.
Нашрнинг ёзишича, дивизия 6952-авиабаза негизида ташкил этилиб, Украинка ва Белая аэродромларидаги самолётларни жамлайди. Манбанинг сўзларига кўра, бундан ташқари узоқ масофага парвоз қилувчи авиациянинг Шарқий ва Марказий ҳарбий округлардаги бир нечта эскадрильялари ҳам дивизия ихтиёрига берилган.
Газетанинг ёзишича, 2015 йилда Россиянинг Европа ҳудудидаги аэродромларда жойлаштирилган Ту-95МС, Ту-160 ва Ту-22М3 самолётларини бирлаштирувчи 22-оғир бомбардимончи авиадивизияси қайта тикланган эди.
Экспертларнинг фикрича, янги ҳарбий бирлашма Япония — Гуам ороллари — Ҳавайи ороллари учбурчаклигига масъул бўлади.
Мавзуга оид

22:16 / 19.04.2025
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди

21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?

19:21 / 19.04.2025
Владимир Путин Пасха муносабати билан қисқа оташкесим эълон қилди

13:33 / 19.04.2025