Афғонистонда 100дан ортиқ киши "Толибон" асирлигидан қутқарилди

Афғонистон махсус хизматларининг махсус топшириқли бўлинмалари "Толибон" ҳаракати назоратидаги қамоқхонадан 100 нафардан ортиқ маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда Пажвак агентлиги хабар берган.
"Афғонистон хавфсизлик кучлари Ғилмон вилоятидаги "Толибон" қамоқхонасидан 101 кишини озодликка чиқарди", — дейилган агентликнинг твиттердаги расмий саҳифасида.
Афғонистондаги вазият 2015 йилнинг ёзидан бошлаб сезиларли даражада ёмонлашди. Авваллари мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳаракатланган "Толибон" ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум қила бошлади. Қолаверса, 2015 йили мамлакатда ИШИД террорчилик ташкилотининг таъсири кучайиб, жангариларнинг янги гуруҳлари пайдо бўлди.
Мавзуга оид

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

22:21 / 14.04.2025
Украинларга асир тушган хитойликлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

20:36 / 10.04.2025
Урушда асир тушган хитойликлар. Бу ҳақда нималар маълум?

22:28 / 09.04.2025