АҚШда атом электростанцияси сотувга қўйилди

АҚШнинг Алабама штатида иккита реакторли, қуриб битказилмаган Bellefonte атом электростанцияси сотувга қўйилди. Бу ҳақда станцияга эга компания Tennessee Valley Authority’га иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, объект нархи 36,4 млн долларга баҳоланган.
"Бу биз сотаётган биринчи АЭСдир, биз аввал бундай қилмаганмиз. АЭС охиригача қурилмаган, реакторлардан бири 50 фоизга, иккинчиси 90 фоизга қуриб битказилган", деб маълум қилди компания вакили Скотт Фидлер.
Унинг айтишича, атом станцияси энергия ишлаб чиқариш учун яроқсиз. Унинг таъкидлашича, АЭСга ёндош ҳудуднинг умумий майдони 6,4 квадрат километрни ташкил қилади, унда бир нечта омбор учун хоналар ва идора биноси бор.
Фидлернинг айтишича, АЭС савдосида хорижий компаниялар АЭСни иқтисодий ривожлантириш режаларини тақдим қилган ҳолда иштирок этишлари мумкин.
Мавзуга оид

22:10 / 01.06.2025
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести

23:46 / 27.05.2025
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади

16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади

16:51 / 13.05.2025