АҚШ ҲДК 2,7 млрд долларлик атом сувости кемасига эга бўлди

General Dynamics Electric Boat кемасозлик корхонаси АҚШ Ҳарбий денгиз кучларига 2,7 млрд долларлик атом сувости кемасини тақдим этди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар берган.
Агентлик маълумотига кўра, субмарина тайёр бўлиши учун деярли 5,5 йил муддат сарфланган. Унга мамлакат президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишель Обама туғилган штат шарафига USS Illinois номи қўйилади.
Биринчи хоним сувости кемаси ишини ва унинг экипажи ҳаётини кузатиш учун ташриф буюриши кутилмоқда.
Субмаринанинг сувга туширилиши маросими Коннектикут штатидаги Гротон шаҳрида 29 октябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

21:21 / 28.05.2025
Франция янги атом сувости кемасини тақдим этди

20:59 / 27.12.2024
Россия флоти замонавий атом сувости кемасига эга бўлди

21:44 / 01.04.2024
АҚШ дунёда биринчи бўлиб «шовқинсиз» сувости кемасини ишлаб чиқарди – ОАВ

19:10 / 11.12.2023