Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фёдор Конюхов эсон-омон Австралияга қўнди
Россиялик экстремал сайёҳ Фёдор Конюхов Австралия ҳудудига соғ-саломат қўниб, Ер сайёраси бўйлаб ҳаво шарида айланиш бўйича янги жаҳон рекордини ўз номига расмийлаштирди.
Бортида россиялик сайёҳ бўлган «Мортон» ҳаво шари 11 бир кун 6 соат ичида 35 минг километрни ортда қолдирди ва 3та океан, 3 қитъани айланиб ўтиш чоғида бир неча марта рекорд қўйди.
Биринчидан, америкалик Стив Фоссет натижаси яхшиланди. У, 2002 йили Ер шарини 13 кун 8 соатда айланиб чиққан эди. Иккинчидан, у айлана саёҳат масофасини минг кмга узайтирди. Учинчидан, россиялик сайёҳ ҳамкасби Фоссетдан фарқли равишда, олти уринишда эмас, биринчи уринишда ҳавога кўтарилди.
21 июль куни циклонни айланиб ўтиш мақсадида, баландликка кўтарилган Конюхов ҳаво шаридаги баландлик рекордини ҳам янгилади. Фоссет 10 минг 200 метрга кўтарилган бўлса, Фёдор 10 минг 600 метрга кўтарила олган.
Мавзуга оид

07:47 / 15.07.2025
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди

23:51 / 14.07.2025
Австралияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди

19:14 / 14.07.2025
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

18:24 / 10.07.2025