12 Март

Наманган туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди.

3 Март

Наманган шаҳрида 3 март куни соат 12:26 да Damas автомашинаси ёниб кетди.

22 Февраль

Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.

23–29 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

20 Февраль

Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Наманган вилоятларида ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

19 Февраль

Бахтиёржон Салимжонов Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. 2020 йил июл ойидан буён туманга ҳокимлик қилиб келган Бекзод Ҳамдамов лавозимидан озод этилган.  

16 Февраль

У фуқарога турар-жой сотиб олиш учун яқин танишлари орқали пул эвазига субсидия олиб бермоқчи бўлган. Манбага кўра, ходим собиқ судянинг ўғли бўлган.  

15 Февраль

Гулистон шаҳрида 15 кунлик ўғлини 40 минг долларга, Термиз туманида 20 кунлик қизини 25 млн сўмга, Тошкент шаҳрида 6 ёшли ўғлини 3 минг долларга ҳамда Наманган шаҳрида 10 ёшли боласини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар ушланди.

14 Февраль

Наманган туманидаги «Олахамак» МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келган Муҳаммад Ҳайдаров Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

13 Февраль

11 феврал куни Қамчиқ довонида содир бўлган мудҳиш ЙТҲ ҳақида икки кундан сўнг, ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган кадрлар тарқала бошлагачгина расмий хабар берилди.

Қамчиқ довонида DAF ва Isuzu юк машиналари тўқнашди. Оқибатда иккала ҳайдовчи ва уч йўловчи воқеа жойида вафот этди. DAF юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автотрейлер ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган ва йўл четида турган машина ва одамларни уриб юборган.

Кўпроқ янгилик
Top