Ўзбекистон | 18:25
2529
1 дақиқада ўқилади

Холмўмин Ёдгоров Судялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

2020 йил 5 август куни Судялар олий кенгаши раиси этиб сайланган Холмўмин Ёдгоровнинг ваколат муддати 2025 йил 6 августда тугаганди. Бугун ўтказилган Сенат кенгаши мажлисида у ушбу лавозимга навбатдаги 5 йилга сайланди.

Фото: Олий Мажлис Сенати

Бугун, 11 август куни Олий Мажлис Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Кенгаш мажлисида Судялар олий кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилган. Олий Мажлис Сенати кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси президентининг тақдимига биноан Холмўмин Ёдгоровни Судялар олий кенгаши раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, мажлисда ўтган беш йил давомида Судялар олий кенгаши томонидан мамлакатда суд ҳокимиятининг нуфузи ва самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилган.

Маълумот учун, Судялар олий кенгаши аъзолари 5 йил муддатга сайланади. Бу “Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасида белгилаб қўйилган.

Мавзуга оид