Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россиянинг 2 минг км узоқликдаги ҳудудига зарба берди
Коми Республикаси кенг кўламли уруш бошланганидан бери биринчи марта Украина дронлари томонидан ҳужумга учради.

Фото: Telegram / komivkomi
Украина дронлари биринчи марта Россиянинг Коми Республикасига ҳужум қилди. Ундан чегарагача тахминан икки минг километр. Ухта шаҳрида дронлар ҳужуми хавфи эълон қилинди.
Telegram каналларига кўра, дронлар маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилган. «День» ахборот дастурида шундай дейилади: «НҚИЗ ҳудудида дрон қулаб тушди. <...> Нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз бермади».
Ухтада «Ярмарка» савдо маркази, шунингдек, яқин атрофдаги нефтни қайта ишлаш заводи эвакуация қилинган.
Украинанинг Supernova+ телеграм-канали Ухтада жойлашган «Лукойл-Ухтанефтепереработка» нефтни қайта ишлаш заводи ҳужумга учраганини даъво қилмоқда.
Бундан ташқари, Ухта аҳолиси мобил интернет ишида узилишлар бўлганини айтмоқда. Алоқа билан боғлиқ муаммолардан Сиктивкар аҳолиси ҳам шикоят қилган. Ухта аэропортида самолётларни қабул қилиш ва учириш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди, деди Росавиация вакили Артем Кореняко.
Вилоят раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Ростислав Голдштейн сўзларига кўра, дронлар қулаши оқибатида жабрланганлар йўқ.
Коми Республикаси кенг кўламли уруш бошланганидан бери биринчи марта Украина дронлари томонидан ҳужумга учради. Ундан Украина чегарасигача бўлган масофа тахминан 2 минг километрни ташкил этади.