Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путин билан учрашув муваффақиятсиз якунланса, санкциялардан воз кечмайди – Грэм
Сенатор Грэм сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг мақсади – Россиянинг «нефт мижозлари» - Ҳиндистон, Хитой ва Бразилияни яксон қилиш.

Линдси Грэм Фото: Drew Angerer / Getty Images
Америкалик республикачи сенатор Линдси Грэм Украинада тинчлик масаласини ҳал қилиш учун Россия нефти истеъмолчиларига нисбатан иккиламчи санкциялар билан таҳдид қилишни давом эттириш керак, деб ҳисоблайди.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин ўз ҳамкорлари санкциялар остига тушаётганига «рози бўлмайди».
«У санкцияларга тупурган. У санкцияларни четлаб ўтмоқда... У рози бўлолмайдиган ягона нарса шуки, биз унинг мижозларини таъқиб қиламиз», деди Грэм NBC News эфирида. Interfax унинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Грэмнинг таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг мақсади – Россия мижозлари - Ҳиндистон, Хитой ва Бразилияни яксон қилишдан иборат.
Унинг сўзларига кўра, Россия нефтини сотиб олишни давом эттирадиган ва «унинг ҳарбий машинасини қўллаб-қувватлайдиган» мамлакатларга Америка иқтисодиётига кириш тақиқланади.
«Бу янги стратегия. Трамп агар биз ҳаммасини яхшилик билан якунлай олмасак, Путиннинг мижозларини таъқиб қилишга бутунлай рози», деди у АҚШ ва Россия президентларининг 15 август куни бўлиб ўтадиган учрашувини назарда тутиб.