Спорт | 21:38
898
1 дақиқада ўқилади

«Кристал Пэлас» «Ливерпул»ни енгиб ўз тарихида илк бор Англия Суперкубогини қўлга киритди

Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди, пеналтилар сериясида эса «Кристал Пэлас» ғолиб чиқди.

Фото: Getty images

Баҳс Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди. Асосий вақтда «Ливерпул»дан Уго Экитике ва Жереми Фримпонг гол киритган бўлса, «Кристал Пэлас»дан Жан-Филипп Матета ва Исмоил Сарр голларга муаллифлик қилишди

Пеналтилар сериясида «Кристал Пэлас» ўйинчиларига омад кулиб боқди — 3:2.

«Ливерпул» сафида Муҳаммад Салоҳ, Алексис Макаллистер ва Харви Эллиоттлар пеналтидан самарали фойдалана олишмади.

Суперкубок 1908 йилдан буён ўтказиб келинади. Суперкубокларда ғолиб чиқиш бўйича «Манчестер Юнайтед» рекордчи — 21та соврин. «Ливерпул»да 16та соврин бўлса, «Кристал Пэлас» илк бор ғолиб бўлди.

Мавзуга оид