Жаҳон | 09:20
3246
2 дақиқада ўқилади

Ереван ва Боку ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олди

Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Доналд Трамп иштирокида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни имзолади.

Фото: Оқ уй

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Доналд Трамп иштирокида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолади. Маросим 8 август, жума куни етакчилар саммити ўтган Оқ уйда бўлиб ўтди.

«Кўп вақт ўтди — 35 йиллик уруш, энди эса улар дўст. Ва улар узоқ вақт дўст бўлади», — деди Трамп ва «Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги бу тарихий тинчлик саммити учун барчани Оқ уйда кутиб олиш шараф» эканлигини айтди. «Арманистон ва Озарбойжон барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш, савдо, туризм ва дипломатик алоқаларни ўрнатиш, бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мажбуриятини олади», деди Оқ уй раҳбари.

У Озарбойжон билан ҳарбий ҳамкорликка қўйилган чекловларни бекор қилаётганини қўшимча қилди. Ҳужжат Трамп, унинг фикрича, тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланиши керак бўлган ташаббуслар рўйхатига қўшимча бўлди.

«Кўплаб етакчилар урушни тугатишга ҳаракат қилди, аммо «ТРАМП» пайдо бўлмагунча, муваффақиятга эришмади», — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.

Алиев қўшма мурожаатни истисно этмади. «Эҳтимол, биз бош вазир Пашинян билан Нобел қўмитасига президент Трампга тинчлик бўйича Нобел мукофотини бериш сўрови билан қўшма мурожаат юборишга рози бўламиз», — деди у.

Пашинян уни қўллаб-қувватлади: «Президент Трампни тинчлик учун Нобел мукофотига лойиқ деб ҳисоблайман ва биз бу позицияни ҳимоя қиламиз ва уни илгари сурамиз».

Мавзуга оид