Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram биринчи марта фойдаланувчига верификация белгисини берди
Ҳозирча фақат мессенжер асосчиси Павел Дуровга.

Фото: iguides.ru
Telegram биринчи марта фойдаланувчининг аккаунтига верификация белгисини берди, ҳозирча фақат мессенжер асосчиси Павел Дуровга. Бу эътиборга молик воқеа, чунки шу пайтгача мессенжер оддий фойдаланувчиларга расмий верификацияни тақдим этмаган.
Дуровнинг аккаунтида расмий ботлар ва каналлардаги каби «Ушбу аккаунт Telegram вакиллари томонидан тасдиқланган» ёрлиғи пайдо бўлди, бироқ анъанавий кўк белги ўрнига мессенжер логотипи ишлатилган.
Бу янги белгини «Верификация 2.0» тизими орқали берилган стандарт тасдиқлашлардан ажратиб туради, бунда учинчи томон ташкилотлари (масалан, TON Foundation) ўз белгисини бериши мумкин.
Telegram бундай ёрлиқни барча фойдаланувчилар учун очиқ қилишни режалаштиряптими ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Мессенжер қоидаларида бу ҳақда ҳеч қандай ўзгариш қайд этилмаган, Дуров профили эса бундай ёрлиқли ягона профил бўлиб қолмоқда.
Катта эҳтимол билан, бундай турдаги верификация фақат Telegram асосчилари ва ходимлари учун - ҳеч бўлмаганда ҳозирча - сақлаб қўйилган.
Мавзуга оид

21:53 / 03.08.2025
Энг кўп кибержиноятлар Telegram ва WhatsApp орқали содир этилаётгани айтилди

13:47 / 18.07.2025
Павел Дуров Россияда Telegram офиси очилишини рад этди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

19:42 / 12.07.2025