Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Чикунгунья безгаги Ўзбекистонда тарқалмайди” – Санэпидқўмита
Хитойда бир ҳафта ичида уч мингга яқин кишида аниқланган чикунгунья безгаги Ўзбекистонга хавф туғдирмайди. Санэпидқўмитага кўра, ушбу касалликни тарқатувчи чивинлар республика табиатида учрамайди.

Фото: Getty images
Хитойда кўпайган чикунгунья безгаги Ўзбекистонда тарқалмайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди.
Унга кўра, ушбу касалликни тарқатувчи чивинлар Ўзбекистон табиатида учрамайди.
Хитойнинг Гуандун провинциясида бир ҳафта ичида 2800 нафардан ортиқ инсонда чикунгунья безгаги аниқланган. 27 июлдан 2 августга қадар вирус юқтириш билан боғлиқ 2892 та янги ҳолат қайд этилган.
“Эпидемия авж олиши жиловланди, бироқ касаллик юқтирувчи чивинлар сабабли унинг профилактикаси ва назорати борасида жиддий муаммолар мавжуд”, деганди Гуандун провинцияси касалликларни профилактика ва назорат қилиш марказининг юқумли касалликлар бўйича бош эксперти Кан Мин.
Мавзуга оид

14:22
Тошкентда беш юлдузли «Пекин» меҳмонхонаси қурилади

11:48 / 04.08.2025
Россия ва Хитой ҳарбий машқлари: Япон денгизида манёврлар бошланди

09:59 / 04.08.2025
Ўзбекистон ва Хитой ОТМ ўртасида академик алмашинув дастурлари кенгаяди

23:43 / 03.08.2025