Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Ташкилот Уиткоффнинг Ғазодаги гуманитар ёрдам тарқатиш марказига ташрифини танқид қилди ва бу ташрифни “жамоатчилик фикрини чалғитиш учун аввалдан тайёрланган театрлаштирилган томоша” деб атади.

Фото: Reuters
ҲАМАС пойтахти Қуддусда бўлган Фаластин давлати тузилмагунига қадар қуролсизланмаслигини билдирди.
"Бизнинг миллий ҳуқуқларимиз тўлиқ тикланмагунича ва биринчи навбатда пойтахти Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлати тузилмагунича қуролли қаршилик тўхтатилмайди”, - дея ҲАМАС баёнотидан иқтибос келтирди Al Arabiya.
Қайд этилишича, бу уларнинг АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг ҲАМАС қуролсизланишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига жавобидир.
ҲАМАС шунингдек, Уиткоффнинг Ғазодаги гуманитар ёрдам тарқатиш марказига ташрифини танқид қилди ва бу ташрифни “жамоатчилик фикрини чалғитиш учун аввалдан тайёрланган театрлаштирилган томоша” деб атади.
Ташкилот АҚШни Ғазода ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва анклав қамалини олиб ташлашда иштирок этишга чақирди.
Мавзуга оид

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

07:50 / 02.08.2025
Германия: ҲАМАС қуролларини ташласа, Ғазодаги уруш тугайди

20:49 / 01.08.2025
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартирадими?

13:25 / 01.08.2025